Ёш теннисчимиз Остонада чемпионликка даъвогар
Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида теннис бўйича J300 таснифига кирувчи “Astana Open – 2025” халқаро турнирида вакилларимиз муваффақиятли старт олди.
Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Аҳмаджон Тошмуҳаммедов қозоғистонлик Алимжон Саилауни 3:6, 6:1, 6:3 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада нейтрал теннисчи Алексей Шибаев билан рақобатлашадиган бўлди.
Шунингдек, Аҳмаджон жуфтликлар ўртасида ёш теннисчимиз Суҳроб Саидов билан тандемда қозоғистонлик Мустафо Арофат ва Мансур Саинов дуэтини биринчи сетда тай-брекда, иккинчи сетда эса 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчиларимиз чорак финалда нейтрал мақомдаги спортчилар Роман Харламов ва Егорь Плешисцевга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА