Ёш шахматчиларимиз Қирғизистонда
Бугун, 1 июль куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида “Central and North Asian Chess Championship 2026” мусобақаси бошланди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 87 нафар турли ёш тоифасидаги шахматчилари ғолиблик йўлида дона сурмоқда.
Жорий йилги Марказий ва Шимолий Осиё шахмат чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қаторида 6 та давлатнинг иқтидорли шахматчилари 7 та ўғил ва 7 та қиз болалар ёш тоифаларида баҳс олиб бормоқда.
Бугун кун давомида чемпионат дастурига мувофиқ, 7 та тур ўйинлари ўтказилади. Мусобақалар 9 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА