Ёш шахматчилар куч синашди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан болаларнинг бўш вақтини унумли ташкил этиш, уларни турли тўгаракларга йўналтириш, қизиқарли мусобақалар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пойтахтимизда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган "Шахмат фестивали" мусобақасининг Республика босқичи ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Унда мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган мактабгача таълим ташкилотларининг 14 нафар ўғил ва 14 нафар қиз бола тарбияланувчилари ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида Aбдулазиз Ҳасанов (Хоразм вилояти) 1-ўринни, Кемал Мирзақулов (Тошкент вилояти) 2-ўринни, Яҳёбек Шералиев (Aндижон вилояти) 3-ўринни эгаллади.


Қиз болалар ўртасида эса Моҳинур Aъзамхўжаева (Тошкент шаҳар) 1-ўринни, Малика Муртозоева (Навоий вилояти) 2-ўринни,
Оқила Aкмалова (Бухоро вилояти) 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчидар томонидан тақдирланди.
Н.Усмонова, ЎзА