Ёш шахматчилар Бухорода дона сурди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги меъморий ёдгорлигида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоят шаҳар ва туманларидан 200 нафардан зиёд иштирокчи дона сурди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларда Ғиждувон туманидан Шаҳзод Нарзуллаев биринчи, Бухоро шаҳридан Ҳожиакбар Саидмуродов иккинчи ҳамда Когон туманидан Аслиддин Ғуломов учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-18352]
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА