Ёш шашкачилар вилоят босқичида рақобатлашди
Наманганда жойлашган Ёшлар марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларининг шашка йўналиши бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу босқичда Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан сараланган иқтидорли ўқувчилар иштирок этаётир. Мусобақа натижаларига кўра, қизлар ўртасида Чуст тумани 65-умумтаълим мактаби ўқувчиси Фарзона Муталипова, ўғил болалар орасида Косонсой тумани 39-умумтаълим мактаби ўқувчиси Одил Тошпўлатов ғолиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шашка бўйича ўтказилаётган мазкур беллашувлар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фаоллиги ва қизиқишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА