Ёш пара шахматчилар дона сурди
Пойтахт маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг пара шахмат тури бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи кубоги" бўлиб ўтди.
Мусобақада жисмоний имконияти чекланган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қиз болалар беллашди. Мусобақада 100 га яқин иштирокчи қатнашди.


Мазкур шахмат мусобақаси маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича ташкил этилаётган беш босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилди.

Беллашув сўнгида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА