Ёш мутахассиснинг ютуғи
Наманган шаҳрининг “Уч фаввора хиёбони”да бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистоннинг истиқболли кадрлари – ТОП-100” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида газ таъминоти тизими вакили ҳам алоҳида эътироф этилди.
Мазкур танловда “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг фуқаро муҳофазаси ва сафарбарликка чақирув бўйича етакчи муҳандиси Аброрбек Муродов “муҳандислик-коммуникация соҳасидаги истиқболли мутахассис” номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, “ТОП-10” таликдан жой олди.

Қайд этиш даркор, мазкур танловга жами 1 минг 158 та ариза келиб тушган бўлиб, иштирокчилар тўрт босқичда сараланган. Юқори натижага эришган Аброрбек Муродовга Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совға топширилди.


– Ушбу эътироф нафақат ёш мутахассиснинг шахсий ютуғи, балки вилоятимиз газ таъминоти тизимида ўз касбига масъулият билан ёндашаётган, билим ва салоҳиятини мунтазам ошириб бораётган ёш кадрлар учун ҳам муносиб рағбат, – дейди “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳим Мамажонов.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.