Ёш математикларимиз муваффақияти
Ўзбекистон терма жамоаси 65-Халқаро математика олимпиадасида 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, олимпиадада дунёнинг 110 та мамлакатидан 600 дан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Ғолиблар билан танишинг:
Озодбек Aхтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси — бронза медаль,
Расулбек Ғаффаров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль,
Мадина Суюнова — Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси — бронза медаль,
Элбек Зоҳиджонов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — кумуш медаль,
Тўлқин Жайловов – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди.
Н.Усмонова, ЎзА