Ёш дзюдочилар Чирчиқда беллашди
Чирчиқда дзюдо бўйича 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Азиз Саитов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Яман давлатининг 350 нафарга яқин ёш спортчилари иштирок этди.
Муросасиз беллашувлар натижасида ўғил болалар ўртасида Хуршид Бурхонов (Самарқанд), Элдор Шарипов (Самарқанд), Нажмиддин Давлатов (Тожикистон), Муҳаммад Эргашев ( Фарғона), Иномжон Баҳодиров (Тошкент ш.), Ботир Йўлдошев (Тошкент ш.), Убайдулло Ботиров (Тошкент ш.) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда хоразмлик Кумушбиби Эргашева, қашқадарёлик Наргиза Дўсматова, хоразмлик Шаҳризода Романова, хоразмлик Зуҳра Умарова, қашқадарёлик Гуласал Облоқулова, Умида Нигматова биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА