Ёш атлетлар Бухорода сараланмоқда
Бухоро шаҳридаги «Ситора» спорт мажмуасида енгил атлетика бўйича U14 ва U16 ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
U16 ўсмирлар ўртасидаги чемпионатнинг кечки дастурида 4х100 метрга эстафета, баландликка сакраш ҳамда 1500 метрга югуриш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
4х100 метрга эстафетада Хоразм вилояти жамоаси 46,11 сония натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Фарғона вилояти жамоаси 47,24 сония билан кумуш, Қашқадарё вилояти жамоасм 47,76 сония билан бронза медалга сазовор бўлди.
U16 ўсмир қизлар ўртасида баландликка сакраш баҳсида Диёра Убайдуллаева 1,55 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Мубинахон Ҳамидуллахонова ва Алина Кагирова кучли учликдан жой олди. Ўсмирлар ўртасидаги мазкур дастурда Темур Сулаймонов, Шоҳжаҳон Неъматов ва Демид Богданов ғолиб ва совриндорлар қаторида қайд этилди.

Шунингдек, 1500 метрга югуришда Далер Неъматуллаев, қизлар ўртасида эса Рухсорахон Икромадинова мамлакат чемпионига айланди. U14 ёш тоифасида қизлар ўртасида 1000 метрга югуришда Нозима Абдисаматова, ўғил болалар ўртасида Асадбек Тўлаев мамлакат чемпионига айланди.
Бугун, 7 октябрь кунги дастурдан 3000 метрга спортча юриш, 110 метрга тўсиқлар оша югуриш, 200 метрга югуриш, диск улоқтириш, узунликка ва баландликка сакраш, ядро улоқтириш каби йўналишлар ўрин олган.
Шунингдек, мусобақа дастуридан ўсмирлар ўртасида саккизкураш, ўсмир қизлар ўртасида еттикураш ҳамда ўғил болалар ўртасида учкураш баҳслари ҳам жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА