Ёрдамчи хўжалик — ҳарбий таъминот таянчи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ моддий-техник таъминот базасида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик ҳарбий қисмларни озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хўжаликда деҳқончилик, боғдорчилик ва асаларичилик йўналишлари изчил йўлга қўйилган бўлиб, режа-топшириқлар асосида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Ёрдамчи хўжалик ҳудудида ташкил этилган экин майдонларида сабзавот ва полиз экинлари парваришланмоқда. Шунингдек, боғлардаги мевали дарахтлардан мўл ҳосил олинмоқда. Асаларичилик тармоғида эса табиий асал маҳсулотлари етиштирилиб, ички таъминот имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Қайд этилганидек, округ ҳудудидаги 6 та фронт орти таъминоти бўлинмасида жорий этилган кластер тизими қишлоқ хўжалиги йўналишларини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Натижада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чорвачилик 122 фоизга, паррандачилик 100 фоизга, балиқчилик 41 бараварга, иссиқхона хўжалиги 163 фоизга, асаларичилик эса 131 фоизга ўсган.
[gallery-29393]
Бу кўрсаткичлар ички ресурслардан самарали фойдаланиш, тизимли ёндашув ва оқилона бошқарув натижаси экани таъкидланди.
Етиштирилаётган маҳсулотлар белгиланган режа асосида ҳарбий қисмларга етказиб берилмоқда. Бу эса моддий-техник таъминот самарадорлигини оширишга хизмат қиляпти. Шу билан бирга, мазкур саъй-ҳаракатлар иқтисодий самарадорликни юксалтириш, ички имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА