Йўл реконструкция қилинмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-117 Шимолий айланма автомобиль йўлида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Чортоқ йўналишининг 29–35-километр қисмида йўлни реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳага мувофиқ, йўл 6 полосали қилиб қайта қурилиб, сув чиқариш тизимлари ўрнатилади, пиёдалар учун замонавий йўлаклар барпо этилади.
[gallery-28381]
Айни пайтда объектнинг 33-километрида йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилаётир.
Мазкур ишлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт оқимини енгиллаштириш ҳамда аҳоли учун қулай инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА