“Йил ўқитувчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг учинчи босқичи Сурхондарё вилоятида ҳам бўлиб ўтди.
Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳарларда сараланган 30 нафар педагог ғолиблик учун ўзаро беллашди. Иштирокчилар ўзларининг касбий маҳорати, педагогик фаолияти, ижодий ёндашуви ва билим савияси бўйича баҳоланди.
Беллашувлар давомида педагоглар шахсий ривожланиш, маънавий-маърифий фаолият, таълим жараёнида қўллаётган замонавий ёндашувлари ҳамда китобхонлик бўйича билимларини намойиш этди.
[gallery-30638]
Танловнинг мақсади илғор тажрибага эга ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини рағбатлантириш ва таълим сифати ҳамда педагог нуфузини янада юксалтиришдан иборат.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА