Ёш шахматчилар беллашди
Хоразм вилояти Боғот туманида “Ёшлар шахмат тахтаси“ республика очиқ турнирининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти Боғот туманида “Ёшлар шахмат тахтаси“ республика очиқ турнирининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйи босқичлардан сараланган 145 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ақл гимнастикаси турнири шахматни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, ҳаваскор ва ёш шахматчилар малакасини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадига қаратилган.

6 ёш тоифасида беллашган иштирокчиларнинг 12 нафари мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.