Ёш оилаларга “Камолот” уйлари
Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга устувор аҳамият қаратилмоқда.Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Навоий вилоятининг Кармана туманида ёш оилалар учун барпо этилган 64 хонадонга мўлжалланган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.
– Янги уйлар мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли, ташаббускор ёш оилаларга тижорат банкларининг ипотека кредити асосида йигирма йил муддатга, бошланғич тўловларсиз берилди, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Кармана тумани кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тоҳир Абдураҳмонов. – Хоналар кенг ва ёруғ, шинам, энг муҳими, сифатли қурилган. Бу Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан ёш оилаларга муносиб совға бўлди.
Миллий ва замонавий меъморчилик уйғунлигида бунёд этилган икки ва уч хонадан иборат “Камолот” уйларида барча шароит яратилган.