Яшнободда тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди
Яшнобод туманидаги "Технопарк" мажмуасида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлашга қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девони Тошкент шаҳар шўъбаси раҳбари Ф.Аҳмедов, Стратегик ислоҳотлар агентлиги масъул ходими А.Деҳқонов, шунингдек, Бектемир тумани ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан алоҳида назоратга олиниб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган сўровлар бўйича эса тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА