Яшиллик бағридаги ҳордиқ
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Эко парк куннинг турли вақтларида аҳоли ва шаҳар меҳмонлари билан гавжум. Яшил ҳудудлар, сояли дарахтзорлар, фавворалар ҳамда замонавий инфратузилма паркка ташриф буюрувчилар учун қулай шароит яратмоқда.
Масканда кенг пиёдалар ва велосипед йўлаклари, болалар майдончалари, спорт ҳудудлари ҳамда дам олиш жойлари ташкил этилган. Бу ерга келувчилар сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва оила даврасида мазмунли ҳордиқ чиқариш имконига эга.
Эко паркда экологик муҳитни асраш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, бу ерда маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва экологик акциялар мунтазам ташкил этилади. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари ҳамда фотозоналар ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайлик яратмоқда.
[gallery-30629]
Бугунги кунда Эко парк Андижон шаҳри аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва шаҳарнинг яшил ҳудудларини кенгайтиришга хизмат қилаётган жамоат масканларидан бири ҳисобланади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА