Яшил тараққиёт тамойиллари
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Алихонов ва Р.Фозилов томонидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Яшил тараққиёт тамойиллари: таҳлил ва натижалари” китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбир доирасида талабалар билан давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, унда яшил тараққиёт тамойиллари, уларнинг аҳамияти ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқотда экологик йўналишдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, бугунги экологик сиёсат ва қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
М.Комилова,
ЎзА