“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – амалда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлод учун соғлом экологик муҳитни шакллантиришга қаратилган муҳим ташаббус сифатида эътироф этилмоқда.
Таъкидланганидек, қисқа вақт ичида республикада яшил ҳудудлар улуши 8 фоиздан 14,2 фоизга ошди. Бу эса амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кўрсатади.
[gallery-28591]
Гулистон шаҳрида ушбу лойиҳа доирасида салмоқли ишлар бажарилди. Жумладан, шаҳардан ўтувчи “Дўстлик” канали атрофидаги қарийб 5 гектар майдонда 2500 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилади.
Тадбирда маҳаллий аҳоли, ёшлар, шунингдек, ташкилот ва муассасалар вакиллари фаол иштирок этди. Бу каби ташаббуслар жамиятда экологик маданиятни юксалтириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Умид ОБИДЖОНОВ(сурат),ЎзА