“Яшил макон” доирасида яшил ҳудудлар кенгаймоқда
Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, улар мамлакатимиз атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақлашга кўчат экиб, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш орқали ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати боғида бир гуруҳ ўқувчилар томонидан павлония, оқтерак, мажнунтол, гилос, тут, ток, қайрағоч каби 140 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.


Янги кўчатларнинг суғорилиши ва парвариши учун масъул шахслар бириктирилди. Ҳудуд бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланди, ер юмшатилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА