Яроқсиз маҳсулотлар савдосига йўл йўқ
Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБнинг карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи томонидан Навоий шаҳар марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилиги ва хавфсизлиги юзасидан рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида 120 кило истеъмолга яроқсиз гўшт ҳамда 150 килом тузлама маҳсулоти белгиланган тартибда савдодан олиниб, йўқ қилинди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан 5 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
А.Бўриев, ЎзА