Ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бўлинмалари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар ва мавжуд камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, жорий йил 6 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 10410 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 миллиард 645 миллион 986 минг сўм маблағ сарфланди.

– Бундан ташқари фонд томонидан 217 та оилага 37 миллион 163 минг сўмлик моддий ёрдам берилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Адилбай Сапаров. – Шундан кам таъминланган 28 та оилага 14 миллион 870 минг сўмлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож 32 та оилага 10 миллион 116 минг сўмлик, ногиронлиги бўлган 130 нафар фуқарога 8 миллион 177 минг сўмлик, якка ёлғиз 1 нафар кексага 500 минг сўмлик, табиий офатдан жабр кўрган оилага 1 та оилага 1 миллион сўмлик ва 25 та оилага бошқа турдаги 2 миллион 500 минг сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилди.
Тадбирда фонд томонидан иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА