Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга амалга ошираётган расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтариш йўлидаги тарихий қадамдир. Ташриф дастурининг кўлами ва мазмуни Тошкент ва Токио ўртасидаги муносабатлар нафақат икки томонлама, балки минтақавий ва глобал аҳамиятга эга эканидан далолат беради. Айниқса, Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито ва Бош вазир Санаэ Такаичи билан ўтказиладиган музокаралар, етакчи университетлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар Ўзбекистоннинг кунчиқар мамлакат билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишини ифодалайди.

Ҳозирги кунда Япония Ўзбекистоннинг энг ишончли иқтисодий ва технологик ҳамкорларидан биридир. Охирги беш йил ичида ўзаро товар айланмаси 2,3 бараварга ошиб, 450 миллион доллардан зиёдни ташкил этгани, инвестициялар ҳажми эса 4,5 миллиард доллардан ортгани иқтисодий алоқаларнинг юқори динамикасини кўрсатади. Мамлакатимизда фаолият юритаётган япон компаниялари энергетика, кимё саноати ва транспорт соҳаларини модернизация қилишда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, JICA агентлиги кўмагида амалга оширилаётган "Тўрақўрғон" ва "Навоий" ИЭСлари каби йирик лойиҳалар мамлакатимизнинг энергетика хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнамоқда.

Ушбу ташрифнинг энг устувор йўналишларидан бири — "яшил" иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликдир. Япония иқлим ўзгаришига против кураш ва энергия тежамкор технологиялар бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистоннинг 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кескин ошириш борасидаги режаларида япон "ноу-хау"лари муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, "яшил" водород ишлаб чиқариш, қуёш ва шамол станцияларини қуриш, шунингдек, саноат корхоналарида карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама марказида бўлади. Бу нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этиши эса минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг янги драйвери бўлади. Саммит доирасида барқарор тараққиёт ва "яшил" интеграция масалалари алоҳида кўриб чиқилади. Тадбир якунида қабул қилиниши кутилаётган Токио декларацияси нафақат иқтисодий ва экологик, балки инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳам узоқ муддатли стратегияни белгилаб беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу ташриф Ўзбекистон учун нафақат дипломатик алоқа, балки иқтисодиётни "хом ашё" босқичидан "юқори технологияли" босқичга ўтказиш учун технологик ва молиявий сакраш имкониятини беради. Юқори технологиялар трансфери, рақамлаштириш ва сунъий интеллект ечимларини давлат бошқарувига татбиқ этиш, шунингдек, транспорт-логистика тизимини модернизация қилиш ташрифнинг энг муҳим амалий натижалари бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, инсон капиталини ривожлантириш, яъни ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун Япониянинг нуфузли олийгоҳларида таълим грантларини кўпайтириш масаласи ҳам кун тартибидан муҳим ўрин олган.

Бугунги кунда Ўзбекистон япон инвесторлари учун Марказий Осиёнинг энг жозибадор ва хавфсиз дарвозасига айланмоқда. Мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, солиқ имтиёзлари ва "Янги Ўзбекистон" тараққиёт стратегияси япон бизнеси учун мисли кўрилмаган имкониятларни тақдим этади. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасида ўтказиладиган бизнес-форумлар ва учрашувлар япон тадбиркорларини Ўзбекистоннинг юқори қўшимча қийматга эга бўлган саноат тармоқларига дадил кириб келишлари учун муҳим сигналдир.

 Япониянинг инновацион салоҳияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон капиталини юксалтириш ва келажак авлод учун фаровон ҳаёт яратиш ғояси билан тўлиқ ҳамоҳангдир. Бу галги олий даражадаги мулоқотлар икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстликни янги амалий мазмун билан бойитиб, минтақада барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

А.Ғаффоров,

ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияга ташриф Ўзбекистонга нима беради