Япон эстетикасини акс эттирган кўргазма
Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Гаяне Матевосяннинг “Суми-э санъати” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Экспозицияда чизиқнинг ифодалилиги, суртма ритми ва рассомнинг ички ҳолатига асосланган қадимги япон туш рангтасвири санъати - суми-э техникасида бажарилган турли йиллардаги асарлар намойиш этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, суми-э Хитойда пайдо бўлган ва Японияда алоҳида ривожланган. У ерда нафақат бадиий техника, балки дзен фалсафасининг бир қисмига айланган. “Суми-э” номи икки японча сўздан иборат: “суми” - туш ва “э” - рангтасвир. Бу санъатнинг асосий хусусияти образнинг моҳиятини, табиат ёки инсоннинг кайфияти ва ички ҳолатини бир неча аниқ суртмалар билан бера олиш.
Суми-э анъанавий равишда бамбук, гуллар, қушлар ва манзаралар тасвири билан боғлиқ бўлса-да, "Суми-э санъати" кўргазмаси бу услубнинг имкониятлари анча кенг эканини кўрсатмоқда.

Рассом томошабинга сумиэ гўзаллиги ва чуқурлигини англашга, бу услуб классик мотивлардан тортиб замонавий муаллифлик образлари ва ҳиссий ҳолатларгача бўлган турли мавзуларни уйғун тарзда очиб бера олишини кўрсатишга интилади.
Кўргазма томошабинларни япон эстетикаси, сокинлик ва ифодалилик муҳитига таклиф этади, бу ерда ҳатто оддий чизиқ ҳам ҳис-туйғу, фикр ва кайфиятнинг жозбасига айланиши мумкин.

Кўргазма жорий йилнинг 29 майигача давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА