Янгийўлда женьшень етиштирилади
Жанубий Кореянинг "K-GINSENG PHARMACY" хорижий корхонаси электрон онлайн-аукционда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигига қарашли бинонинг бўш турган қисмини ижарага олиш бўйича савдода ютиб чиқди.

Корхона президенти Жанг Ил Ёнг туман ҳокими У.Ялгашев билан учрашиб 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиб, ҳамкорликда янги лойиҳани бошлашга келишиб олинди. Ушбу хорижий корхона женьшень ўсимлигини етиштириш билан шуғулланади. Инвестор 25 нафар иш ўрни яратиш ва маҳаллий аҳоли орасидан мутахассис кадрлар тайёрлашни режалаштирган.
Маълумки, женшень инсон организмини қўшимча қувват билан таъминлайди. Бу ўсимлик бир қатор бошқа хусусиятларга ҳам эга. У паст қон босими, мунтазам чарчоқлик, иштаҳа йўқлиги, ишчанлик фаолиятининг камайиши, бепуштлик, асаб тизими касалликларига ҳам тавсия қилинади.