“Янги саноат” миллий платформаси ишлаб чиқилади
Илмий тадқиқотлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун келажак технологиялари бўйича тадқиқотчиларни саноат корхоналари билан боғлайдиган “Янги саноат” миллий платформаси ишлаб чиқилади.
Ҳар бир ҳудудда 1 майга қадар биттадан тадқиқот ва ишланмалар маркази ёки технопаркни янги саноат йўналишларига мослаштириб, маҳсулотларни синовдан ўтказиш майдончасини ташкил этиш вазифаси белгиланди. Улар йирик корхоналар ва кичик тадбиркорлар ўртасидаги кооперацияни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, мутасаддиларга икки ҳафтада робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини, 1 мартгача эса ускунасозлик ва электроника тармоқларини қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастурини тайёрлаш топширилди.
ЎзА