Янги қоплама — равон ҳаракат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракат шароитларини яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Айни пайтда ҳудуддаги D113 автомобиль йўлининг 6–14 километр қисмида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, йўлнинг асфальт қопламасини ётқизиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Илгари нотекис, чуқур ва эски қопламали мазкур йўл аҳоли ҳамда ҳайдовчиларга қатор ноқулайликлар туғдирган. Реконструкция ишлари натижасида эса йўлнинг ҳолати тубдан янгиланиб, ҳаракат учун янада қулай шароит яратилмоқда.
[gallery-31506]
Янгиланган автомобиль йўлидан ҳар куни фойдаланадиган аҳоли ва ҳайдовчилар учун ҳаракат қулайлиги ошиши, йўл-транспорт инфратузилмасининг яхшиланишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА