Янги Ўзбекистон ёшлари O`zLiDeP билан бирга
O`zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши томонидан Сирдарё тумани Малик қўрғони Н-ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистон ёшлари – O`zLiDeP билан биргаликда кучмиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда O`zLiDeP Сирдарё вилояти ва Сирдарё туман Кенгашлари, Ёшлар ишлари агентлиги Сайхунобод туман бўлими, Н-ҳарбий қисм аскарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Қуролли кучлар тизимида қилинаётган ўзгаришлар ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнлар, олдимизда турган Президентлик сайлови хусусида сўз борди.

Ҳарбий қисм томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Якунда тадбирда фаол иштирок этган ҳарбий қисм аскарларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА