«Янги Ўзбекистон» турнири ниҳоясига етди
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирларспорт мактабида ўтказилган «Янги Ўзбекистон» турнири ниҳоясига етди.
Мусобақанингиккинчи куни гуруҳ баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Лента биланбажарилган машқларда ғолибликни яна бухоролик гимнастикачи қизлар эгаллади.Кейинги ўринлар Жиззах ҳамда Наманган вилоятлари қизларига насиб этди. Янабир гуруҳ беллашуви копток (3 та) ва халқа (2 та)лар ёрдамида ўтказилди. Бубеллашувларда ҳам Бухоро гимнастикачилари ғолибликнинг энг юқори поғонасидан жойэгаллашди. 2-ўрин гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпиязахиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларига насибэтди. 3-ўринни эса республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактаби қизлариэгаллади.
Халқа билан бажарилган яккалик баҳсларидаЭльвина Бахтимирова (Навоий) биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларСевинч Мўминова (Навоий) ва Тамила Зиганшина (Тошкент ш.)га насиб этди.
[gallery-19710]
Коптокбилан бажарилган яккалик баҳсларида эса Анастасия Саранцева (Тошкент ш.)гатенг келадигани топилмади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Лола Жўраева (Тошкентш.) ва Гулсанам Омонова (Навоий) эгаллади.
Булава билан бажарилган яккалик баҳсларидапойтахтлик Лола Жўраева ғолиб деб топилди. Кейинги ўринларга Тошкентшаҳри вакиллари Фатима Ал-Санкари ва Самира Аҳмедова лойиқ кўрилди.
Лентабилан бажарилган яккалик баҳсларида эса Тамила Зиганшина (Тошкент ш.) ғолибликнинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Севинч Мўминова (Навоий) ваАнастасия Саранцева (Тошкент ш.)га иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.
«ЯнгиЎзбекистон» турнири ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилганмедаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА