“Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” иштирокчилари кутиб олинмоқда
Жорий йилнинг 4-9 июнь кунлари пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи мусобақалари бўлиб ўтади.
Бугун, 4 июнь куни “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақалари финал босқичи иштирокчиларининг дастлабки делегациялари пойтахтимизда тантанали кутиб олинди.

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Жанубий вокзалда “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг биринчи ва иккинчи босқичларида матонат кўрсатиб, финал йўлланмасини қўлга киритган иқтидорли талаба-спортчилар пойтахтимизга етиб келмоқда.

Олимпия шаҳарчасида 7 та спорт турида ўтказиладиган мусобақаларнинг финал босқичида қарийб икки минг нафар талаба ғолиблик учун беллашиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА