Янги орзуларга чорлаган “Сўнгги қўнғироқ”
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида жорий ўқув йилида 27 минг 609 нафар ўғил-қиз мактабни тамомлади. Улар учун сўнгги қўнғироқ садоси нафақат хайрлашув, балки келажакка чақириқ сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиалида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, педагог-ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар жорий 2025/2026 ўқув йили якуни билан барчани табриклаб, битирувчиларга янги ҳаёт йўлида оқ йўл тилади.
[gallery-29629]
Иқтидорли ёшлар ва фидойи педагоглар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА