Янги ўқув йили тантанали бошланди (+видео)
Янги ўқув йили — янги орзулар, янги мақсадлар ва янги имкониятлар демакдир.
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида ҳам 2026/2027-ўқув йилининг бошланиши ўзгача байрамона руҳда кутиб олинди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган "Талабаликка бағишлов" тантанали тадбири ёшлар ҳаётидаги муҳим ва унутилмас кунлардан бирига айланди.
Филиалда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан "Талабаликка бағишлов" номли тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш доирасида "Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва янги келажак яратамиз!" шиори остида ташкил этилди. Тантанали маросимда Филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, фахрий меҳмонлар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. Байрамона руҳда ўтган тадбир, аввало, Филиалга эндигина қадам қўйган ёшлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.
Тадбир аввалида Филиал ижрочи директори Абдулла Магрупов сўзга чиққиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан самимий муборакбод этди. У барча профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшларга мустаҳкам соғлик, юксак зафарлар ва янги муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, тадбирда юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимиз фаровонлиги ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларнинг сифатли таълим олиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун кенг имкониятлар яратаётганини таъкидланди. Янги ўқув йилини катта орзу ва мақсадлар билан қарши олаётган талабаларга мурожаат қилар экан, Филиал ижрочи директори ёшларни берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга, пухта билим эгаллашга, илмий изланишлар олиб боришга ҳамда келажакда Ватан равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишишга чорлади.
Тадбир давомида ёш талабалар ўзларининг самимий тилакларини билдириб, мустақил Ўзбекистон ёшлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, сифатли таълим олиш ва ўз истеъдод ҳамда салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорликларини изҳор этдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар янги ўқув йилини улкан мақсад ва эзгу ниятлар билан қарши олиб, Филиал жамоасининг келгусидаги фаолиятида янги ютуқ ва муваффақиятлар тиладилар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gwJRsiW7BGE?si=xvNvu4UPB--ZNTe_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ҳамроз Баянов,ЎзА