Янги лойиҳалар муҳокама қилинди
Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам, аввало, хизматлар ривожида сезилади.
Шу боис, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам.
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев вилоятдаги барча сектор раҳбарлари билан семинар ўтказди.
Унда Сирдарё туманидаги М-34 ва М-39 автомагистрал йўли оралиғи ҳудудида ҳунармандчилик, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, умумий овақатланиш, автомабилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва меҳмонхона комплексининг янги қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Барпо этиладиган хизмат кўрсатиш ҳамда савдо комплексида ҳар бир туман, шаҳар ҳокимликларининг ҳиссаси бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан мазкур комплексни барпо этишда йўл, электр энергияси, хизмат кўрсатиш биноларини пардозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Мазкур семинардан сўнг Сирдарё, Сайхунобод, Боёвут туманларида бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА