Янги корхона иш бошлади
Тўрткўл туманида саноатимизни ривожлантириш ва иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутадиган “Degore-glass T” корхонасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, янги корхонанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Таъкидланганидек давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича яратилган имкониятлар натижасида Тўрткўл туманида шиша идишларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилди. Натижада йилига 4,5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 80 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Албатта, бу корхона юртимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва халқимиз фаровонлиги йўлида узоқ йиллар давомида хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари янги корхона фаолияти билан яқиндан танишишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА