Янги автотехникалар топширилди
Наманган шаҳрида “Тоза ҳудуд” ДУК учун маиший чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган 31 та автотранспорт воситасини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Наманган шаҳрида “Тоза ҳудуд” ДУК учун маиший чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган 31 та автотранспорт воситасини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган ушбу автотранспорт воситаларининг умумий қиймати 12 миллиард 834 миллион сўмни ташкил этади. Ҳаракатни назорат қилиш учун чиқинди йиғувчи автомашиналарга GPS навигатор ўрнатилган.
Мазкур махсус автотранспорт воситаларининг 20 таси Наманган шаҳридаги, қолганлари туманлар “Тоза ҳудуд” ДУК филиаллари учун тақдим этилди.