Яна бир хайрли ташаббус!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда, бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилган эди.

Шу мақсадда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация томонидан аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, туман ва шаҳарларда кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳуқуқий ва бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган сиёсий ва бадиий адабиётлар, замонавий “Book cafe” ҳамда бепул WiFi тизими билан таъминланган «Истеъмолчи кутубхонаси» лойиҳаси доирасида республикамизнинг туман (шаҳар) марказларида «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчилар уйи» қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида ўтган 2019 йилда Республикамиз ҳудудларида жами 9 та барча қулайликларга эга бўлган «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» фойдаланишга топширилган бўлиб, жорий йил якунига қадар эса бу каби зиё масканларидан яна 21 тасини қисқа муддатда қуриб, фойдаланишга топшириш режа қилинган.

Бугун яна бир ана шундай эзгу мақсадни амалга ошириш учун Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида замонавий «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси»ни қуриш учун тамал тоши қўйилди.
Навбаҳор туман ҳокими Лочин Облақулов, Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқовларга туманнинг нуроний-фахрий отахонлари, зиё улашишдек савобли ишга ҳисса қўшишаётганини ва бошлаган эзгу амаллари хайрли бўлиши тилашди.
Келгусида ушбу туманда ҳам замонавий кўринишдаги барча қулайликларга эга тарихий, ҳуқуқий ва бадиий йўналишдаги адабиётлар билан бойитилган, юқори тезликдаги интернет ва зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси ҳамда “Book cafe”, бепул WiFi тизими билан таъминлан кутубхонага эга бўлишади. Мазкур «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» жорий йил якунига қадар қурилиб, фойдаланишга топширилиши мақсад қилинган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерация
матбуот хизмати