Яхши дам – меҳнатга ҳамдам
Наманган вилоятида 82 минг 600 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Наманган вилоятида 82 минг 600 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимлари, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари дала меҳнаткашларининг дам олиш вақтлари мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда.
Учқўрғон ва Наманган туманларидаги фермер хўжаликлари далаларида Ғиёс Бойтоев, Ҳилола Ҳамидова, Собир Мўминов, Азиза Ниёзметова каби таниқли хонандалар иштирокида ўтган маданий дастур теримчиларга жуда манзур бўлди.
Уйчи тумани дала меҳнаткашлари ҳузурида кинорежиссёр Исамат Эргашев, актёрлар Аҳмаджон Валиев, Рашид Худойбердиев ижодий учрашув ўтказди.
– Меҳнатдан кейинги бундай завқли учрашувлар кишига мароқ, куч-қувват беради, ишчанлик руҳини оширади, – дейди теримчи Замира Тожибоева. – Кунига 100-150 килограммдан пахта термоқдамиз. Ҳали далада ҳосил кўп.