WSJ: АҚШ денгиз қамали туфайли Эроннинг сузувчи нефть омборлари бўшаб қоляпти
Эрон Осиё сувида танкерларда сақланган миллионлаб баррель хом нефтни бутунлай тугатди, деб ёзган “The Wall Street Journal”. Хабар берилишича, уруш пайти Теҳрон учун барқарор даромад манбаи бўлган Ислом Республикаси сузувчи захираси октябрь ойи ўрталарига келиб АҚШнинг бир неча ойлик денгиз қамали туфайли бутунлай тугаган.
Шу боис ҳозирча Хитойга анъанавий равишда узатиладиган захирани тўлдириш имконсиз.
Манбага кўра, Эрон энди Хитойга нефть жўната олмайди. Сузувчи омборхоналар санкцияга қарамай, асосий истеъмолчи ҳисобланган Хитойга маҳсулот етказиб бериш учун йиллар давомида ишлаб чиққан мураккаб тизимнинг бир қисмидир.
Ҳурмуз бўғозидан ўтмайдиган Эрон нефти экспортининг муқобил йўллари, масалан автомобилда қуруқлик йўли орқали ташиш эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмайди.
С.Раҳимов, ЎзА