Велоспортчиларимиз Италияда зафар қучди
Тўрт кун муқаддам Хорватияда ўтган халқаро турнирда "Париж-2024" Олимпиадаси рейтинг очколарини қўлга киритган велоспортчиларимиз куни кеча Италияда кечган “Trofeo Ponente in Rosa Italy” жамоавий пойгасида 2-ўринни эгаллади.
Велоспортнинг шоссе йўналишида ўтказилган 15.6 км масофали баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 22:48 вақт оралиғида марра чизиғини босиб ўтиб, 27 жамоа орасида кучлилар сафидан жой олди.
Янина Кускова, Нафосат Козиева, Маргарита Мисюрина, София Каримова, Екатерина Кнебелева, Севинч Йўлдошевадан иборат жамоамиз совринли ўринни қўлга киритган бўлса, ушбу пойгада 22:28 натижа билан Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси 1-ўрин соҳиби бўлди. Учинчи ўрин 23:00 вақт кўрсаткичига эришган
Швейцария велопойгачиларга насиб этди.
Т.Рўзиев, ЎзА