Велоспортчиларимиз баҳси қизғин ўтмоқда
Жиззах вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистонда хизмат курсатган мураббий Б.Mўминов хотирасига бағишланган Республика турнирида илк ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасидаги 51 км. масофага ўтган гуруҳ пойгасида Дмитрий Бочаров, ушбу йўналишдаги пойгаларда Бегзод Нурматов олтин медални қўлга киритди. Аёллар ва ёшлар ўртасидаги 24 км. масофага ўтган гуруҳ пойгасида Мадина Қаҳҳорова ҳамда Самира Исмоилова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, турнирда қуйидаги йўналишларда пойгалар ўтказилади:
Эркаклар ва ёшлар - 102 км. масофага гуруҳ пойгаси (6 айлана);
Аёллар ва ёш қизлар - 60 км. масофага гуруҳ пойгаси (4 айлана).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА