Велоспорт: жаҳон чемпионатига йўл
Шу кунларда Буюк Британияда велоспорт бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Эътиборлиси, велоспорт бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати мусобақаларида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари тарихда илк бор бу йил 16 нафар спортчи билан иштирок этиш талабномасини юборишди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарномасида.
Бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда жамоамиз шарафини тажрибали спортчилар Муроджон Холмуратов ва Акром Суннатов ҳимоя қилишади.
Пойга Тошкент вақти билан бугун 19 сентябрь куни 17:30 да старт олади. Пойгаларда велоспортчилар 43,3 км масофани босиб ўтиши белгиланган.
Т. Рўзиев, ЎзА