Ватанга қасамёд юксак шараф
Қуролли кучлар сафида ўз йигитлик бурчини ўташ учун муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ўғлонлар Ватанга қасамёд қилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг бири Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар аскарларга она Ватанни қўриқлашдек шарафли бурчни бажаришда омад тилашди. Шундан сўнг аскарлар Ватан олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртининг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда қасамёд қилди.




Ш.Суяров,
Ш.Ортиқбоев, (суратлар) ЎзА