Бугун, 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Бундан 33 йил муқаддам, яъни 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

Мазкур қонунда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи экани ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли экани белгилаб қўйилган. 

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси байроғи – Ватан тимсоли. Уни кўрганда, ҳар бир юртдошимиз қалбида ғурур, умид ва ишонч уйғонади. 

Айниқса, юртдан бир қадам олис кетган фуқароларимиз Ватан байроғини кўрганда, юраги беихтиёр ҳаприқиб кетади. Ортида тоғдек суянчи – давлатимиз борлигини ҳис этади. 

Байроқдаги ранглар, тасвирлар ҳаётбахшлиги, яъни унда тириклик, тинчлик ва янгиланишни акс эттирувчи маъно мужассамлашгани учун ҳам у юракларимизга жуда яқин. 

Маълумки, 2023 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. 

Мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ошиб бораётгани, айниқса, маданият, спорт ва илм-фан соҳаларида катта ғалабаларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганини инобатга олиб, қонун билан ундан фойдаланиш имконияти янада кенгайтирилди. 

Қонун билан Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия ва маданий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда ҳурматни таъминлаган ҳолда фойдаланиш мумкинлигини назарда тутувчи меъёрлар жорий этилди. 

Байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланишда ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилди. Жумладан, байроқдан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт воситаларининг салонида, расмий халқаро тадбирларда, ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланиш мумкин. 

Бундан ташқари, байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳам қонунда акс этди. 

Қонун давлат байроғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга ҳамда аҳоли, айниқса ёшларда ватанпарварлик ҳиссининг янада ошишига, энг муҳими, халқимизнинг байроқ билан янада яқинроқ муносабатда бўлишига замин яратди. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан байроғи – ғурур, умид ва ишонч тимсоли 