Вашингтон Москвага босимни юмшатяптими?
АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл”нинг хориждаги брендли ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини 2027 йил 24 апрелгача давом эттириши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди. Компаниянинг Болгариядаги айрим тузилмалари билан боғлиқ амалиёт ҳам шу муддатгача тикланади. Россиядаги шахслар ва ҳисоб рақамларига маблағ ўтказиш тақиқи эса сақланиб қолади.
Ташаббус Дональд Трамп Москва билан дизель ёнилғиси етказиб бериш бўйича келишув эълон қилингандан бир ҳафта ўтиб илгари сурилди. Режага кўра, дастлаб 300 000, ноябрда яна 500 000 тонна, кейинроқ қўшимча бир миллион тонна маҳсулот етказиб берилиши кутиляпти.
Европа Иттифоқи вазирлари энергетика соҳасидаги бундай ҳамкорлик Ғарб бирлигига путур етказишидан хавотир билдирди. Айни танқид Украинага ҳужум давом этаётган бир пайт янгради. Қолаверса, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳурмуз бўғози тўсилиши ҳам жаҳон бозорида энергия нархига босим ўтказмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА