Валютафуруш аёл "қўлга тушди"
Бу ҳақда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси офицери катта лейтенант Муроджон Раҳматуллаев ЎзАга маълум қилди.
Департаментнинг Пешкў тумани бўлими, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилади. Тадбир давомида жорий йил 16 август куни фуқаро А.Г. Ғиждувон туман марказий деҳқон бозори кириш дарвозаси олдида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланади. Натижада шу куни фуқаро Д.С.га қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 10 минг 650 сўмдан ва ҳар бир Россия рублини 140 сўмдан ҳисоблаб, 600 АҚШ доллари ва 140 минг рублни жами 25 миллион 990 минг сўмга сотиб олган вақтида ушланиб тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Департаментнинг Пешкў туман бўлими томонидан фуқаро А.Г. га нисбатан Ўз.Рес.ЖКнинг 177-м. 2-қ. билан жиноят иши қўзғатилган.
Зариф Комилов, УзА