Узун туманида 150 ўринли янги боғча иш бошлади
Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Меҳнат маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Янги боғчанинг очилиш маросимида маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда рамзий лента кесилиб, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига расман старт берилди. Иштирокчилар муассасада болаларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Мазкур боғчанинг ишга туширилиши Меҳнат маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг илк билим ва кўникмаларни эгаллаши, мактаб таълимига пухта тайёргарлик кўришига хизмат қилади.
[gallery-32144]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА