Узумини енгу боғини суриштирманг
Биз унинг ижобий маъносидан фойдаланмоқчимиз.
Халқимизнинг ушбу ҳазиломуз ибратли гапини ҳам ижобий, ҳам салбий маънода ишлатса бўлади. Биз унинг ижобий маъносидан фойдаланмоқчимиз.
Ёз фасли юртимизда мева-чевалар ғарқ пишиб, витаминларга тўйинадиган пайт. Шундай экан, вақтни қўлдан бой бермайлик. Сарҳил мева-чевалардан ўз вақтида еб, куч-қувватга тўлиш зарур. Бу бугунги пандемия шароитида жуда муҳим.
Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино узумнинг хусусиятлари ҳақида шундай ёзади: “Бир мунча муддат олиб қўйилган узум танани яхши озиқлантириб, қувватлантиради. Яхши пишган узумнинг зарари пишмаганидан камроқдир. Узумнинг ўзи шарбатидан кўра фойдалироқдир. Узум ва данакли мағиз ичак оғриғида яхши фойда қилади. Шунингдек, майизи буйрак ва қовуқ учун ҳам фойдали. Ичкетиш ва йўғон ичак хасталикларида ҳам фойдали. Узум поясининг суви тошларни майдалайди, сўгал, қонталаш, темираткини даволайди”. Демак, узумини енгу боғини суриштирманг!