Устозларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди
Ўзбекистон давлат спорт академиясида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга юксак ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлган ушбу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон давлат спорт академиясида байрам тадбири ташкил этилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори Илҳомжон Турсуналиев профессор-ўқитувчилар, мураббийлар ҳамда таълим ва спорт соҳаси фидойиларининг ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, билим ва салоҳиятини юксалтириш, юқори натижаларга эришишида ўрни беқиёслигини таъкидлади.

Байрам тадбирида таълим ва спорт соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийларнинг фидокорона фаолияти, ёшлар тарбиясига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда мамлакат спорти ривожидаги хизматлари эътироф этилди.

Тадбир давомида спорт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган профессор-ўқитувчилар “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА