Урушда жанговар гуманоид роботлар
АҚШ Президенти Дональд Трамп билан боғлиқ “Foundation Future Industries” Америка стартапи томонидан жанговар гуманоид роботлар тақдим этилмоқда. Бу ҳақда CNBC нашри хабар тарқатди.
Гуманоид роботларнинг дастлабки намуналари Украинада Киев томонидан Россия ҳужумини қайтариш учун фойдаланиш мақсадида синовдан ўтказилмоқда.
Компания оғир саноат ва ҳарбий соҳа учун мўлжалланган икки мақсадли автоном гуманоид робот ишлаб чиқмоқда.
Жамғарма бош директори йирик лойиҳадан кўзланган мақсадга ҳам алоҳида тўхталди. Яъни, гуманоид робот техникаси уй ишларини бажариш ва бошқа турли хизматлар кўрсатиш эмас, балки инсоният олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилишга ҳам кўмаклашиши керак. Жамоанинг айни йўналишдаги саъй-ҳаракати шундай эътиқодга асослангани таъкидланмоқда.
Мулозим таъкидлашича, бу йил ишлаб чиқаришни минглаб бирликка етказиш, кейинги 18 ойда АҚШ ҳарбий хизматчилари иштирокида синов бошлаш режалаштирилган.
С.Раҳимов, ЎзА