Умумхалқ ҳашарида барча фаол қатнашди
Наврўз байрамини муносиб нишонлаш ҳамда Рамазон ойига тайёргарлик кўриш халқимизда алоҳида анъанага айланган. Биринчи галда барча жойларда умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади.
Хусусан, Тошкент вилоятидаги маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда. Асосий ҳашар тадбирлари “Нурафшон бизнес сити” ҳудудида корхона-ташкилот ходимлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бўляпти. Ҳудудга гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга ошириляпти.
[gallery-11040]
Тошкент вилояти бўйича ободонлаштириш ишларида жами 364 минг 51 нафар аҳоли қатнашган бўлиб, улар орасида 208 минг 405 нафари ёшлардир. Обод қилинган майдон 483 гектар, 581,1 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. Жойларда 43 минг 559 туп манзарали ва 21 минг 325 туп мевали дарахт кўчатлари экилди. Бундан ташқари, 507 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди, 40 нафар имконияти чекланган ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
– Мазкур ҳашарда барча фаоллик қўрсатмоқда, – дейди Оҳангарон тумани “Телов” қишлоғидан Мазокир Йўлдошев. – Биз ҳам ёшларга ўрнак бўлиб, айём кунларини кўтаринки кайфиятда нишонлашга тайёгарлик кўряпмиз. Айнан бугунги ишлар барча саъй-ҳаракатларни бошланишидир. Умуман олганда, бу каби саъй-ҳаракатлар ҳудудларнинг ободлигини таъминлаб, халқни бирлаштирмоқда.
А. Мусаев,
Д.Эрназароқ, ЎзА.